Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кеча COVID-19га қарши эмлаш кўрсаткичлари бўйича Қашқадарё вилояти етакчилик қилди
12:22 / 2022-02-09

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 8 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 83 474 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:

1-босқич эмланганлар 16 975 нафарни,
2-босқич эмланганлар 32 131 нафарни,
3-босқич эмланганлар 34 368 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 42 715 178 доза вакцинадан фойдаланилди. 

Улардан:

1-босқич эмланганлар 19 476 256 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 14 859 771 нафарни,
3-босқич эмланганлар 8 379 151 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Қашқадарё вилояти (14 805 доза),
Андижон вилояти (11 179 доза),
Тошкент шаҳри (8 659 доза) ташкил қилди.

Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,8 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 69,7 фоизни ташкил қилмоқда.