Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кеча атлетларимиз Жаҳон чемпионатида 8 та медални қўлга киритди
12:10 / 2021-05-28

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда пойтахтимиз ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Мусобақанинг бешинчи куни юртдошларимиз учун муваффақиятли келди. Атлетларимиз жами 8 та медални қўлга киритди. Кумушхон Файзуллаева -71 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг битта олтин ва иккита кумуш медалига сазовор бўлди.  

[gallery-2576]

Эркаклар ўртасидаги -81 кг вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳаммадқодир Тоштемиров икки кураш якунларига кўра умумий 343 (161 + 182) кг натижа билан 3 та олтин медалга эга чиқди. Ушбу вазндаги яна бир атлетимиз Ҳожиакбар Олимов ҳам ишончни оқлади ҳамда силтаб кўтариш ва икки кураш натижасига кўра бронза медалларини қўлга киритди.

Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари 31 майга қадар давом этади.

 

Муҳаммад АМИН (суратлар), ЎзА