Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“КДБ Банк Ўзбекистон” вакиллари билан учрашув
17:11 / 2023-09-27

“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖда “КДБ Банк Ўзбекистон” банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

“КДБ Банк Ўзбекистон” банки 1997 йилда ташкил этилган бўлиб, Жанубий Кореянинг “КДБ Банк” (Корея Тараққиёт Банки)нинг банк хизматларини таклиф этувчи Ўзбекистондаги энг йирик халқаро банкдир.

Комбинат матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув доирасида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Унда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, “НКМК” АЖнинг инвестиция лойиҳаларини банк томонидан молиялаштириш масалалари муҳокама қилиниб, бугунги кунда корхона фаолиятида амалга оширилаётган трансформация ва ишлаб чиқаришни рақамлаштириш бўйича лойиҳалар ҳақида маълумотлар берилди.

Музокара натижаларига кўра, “КДБ Банк Ўзбекистон” вакиллари “НКМК” АЖ билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини билдириб, комбинатнинг молиявий эҳтиёжлари учун илк 17,5 миллион АҚШ долларига тенг 2 йил муддатли қайта тикланувчи (револвер) кредит линиясини тақдим қилишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, хорижий банк вакиллари “НКМК тарихи” музейида бўлишиб, экспонатлар, тарихий артефактлар, ноёб табиий қазилмаларга бой Қизилқум заминининг қадимий тарихи, бугуни ҳамда комбинатнинг гидрометаллургия заводлари, “Мурунтов” кони, кончилик техникалари макетлари билан танишдилар.

А.Бўриев, ЎзА