Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каврак ўсимлиги уруғини рухсатсиз йиғиштирган шахс ушланди
09:48 / 2022-07-27

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Сурхондарё вилояти Узун тумани Оқмачит маҳалласида яшовчи фуқаро Т.А Қизил китобга киритилган каврак (Ferula tadshikorum) ўсимлигининг 295 килограмм 540 грамм уруғини олиб кетаётган вақтида қўлга тушди.

Т.А тегишли рухсатнома (квота)сиз тожик каврак уруғини ноқонуний йиғиштириб, Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни 36-моддаси талабини бузган ҳолда шикастланишига йўл қўйган. Ноёб ўсимлик дунёсига 44 миллион 331 минг сўмлик зарар етказган.  

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан маълум қилинишича, мамлакатимизда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида етказилган зарарни тегишли тартибда ва шартларда қоплаш белгиланган. Зарарнинг қопланиши айбдорларни жавобгарликдан озод этмайди. 

Айни пайтда тожик кавраги ўсимлигининг уруғи қонуний тўхтамга келингунча вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси омборхонасида сақланмоқда. Ҳолат юзасидан Денов тумани прокуратураси тегишли суриштирув ишларини олиб бормоқда.  


Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА