Каттақўрғонда уч кунда 19 та тиббиёт пункти очилди
“Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” тамойили асосида аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилган ишлар натижасида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги олис қишлоқларда 19 та тиббиёт пункти ташкил этилди.
Туманнинг Оқтоғ тизмалари этагида жойлашган Олмосвон қишлоғи аҳолиси шу пайтгача тиббий хизматдан фойдаланиш учун 15-20 километр йўл юриб Мойбулоқ маҳалласига ёки 30-35 километр масофадаги марказий шифохонага келишга мажбур эди. Одамларга қулайлик яратиш мақсадида қишлоқнинг ўзида тиббий пункт ташкил этилиб, умумий амалиёт шифокори ва ҳамширалар шу ерда иш бошлади.
Бунёдкор маҳалласи Диринг қишлоғи аҳли ҳам шу вақтгача 15-20 километр олисдаги Сув ҳовузи оилавий поликлиникаси хизматидан фойдаланарди. Яқинда бу қишлоқда ҳам тиббий пункт фойдаланишга топиширилгач, аҳолининг узоғи яқин, мушкули осон бўлди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА