Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каттақўрғонда М-500 маркали цемент ишлаб чиқарилади
16:43 / 2023-07-11

Каттақўрғонда барпо этилаётган “SES Samarqand tsement” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона нафақат мазкур туман, балки Самарқанд вилоятидаги энг йирик истиқболли инвестиция лойиҳаларидан бири ҳисобланади.

Умумий қиймати 340 миллион АҚШ доллари бўлган, қарийб 39 гектар ерда қурилаётган ушбу корхонада йилига қарийб 3 миллион тонна М-400 ва М-500 маркали сифатли ва экспортбоп цемент ишлаб чиқариш мўлжалланган.

– Ҳозирда қурилиш ишларида 1800 дан ортиқ маҳаллий ва хитойлик ишчилар меҳнат қилмоқда, – дейди корхона раҳбари ўринбосари Гуансинг Жу. – Заводнинг ишга тушиши билан 500 нафардан ортиқ каттақўрғонликлар доимий иш ўрнига эга бўлади. Шунингдек, дастлабки босқичда 80 нафар хитойлик ишчилар улар билан бирга ишлаб, касб кўникмаларини ўргатади. Цемент заводини шу йилнинг сентябрь ойида ишга тушириш кўзда тутилган.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА