Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каттақўрғонда “кўча солиқчиси” қўлга тушди
19:22 / 2022-11-17

Самарқанд вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамкорлигида уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир чоғида Каттақўрғон шаҳар Алишер Навоий кўчасида жойлашган “Каттақўрғон – Тошкент” автотураргоҳида ноқонуний равишда мазкур йўналишда қатновчи киракашларнинг ҳар биридан 20-25 минг сўмдан кунлик пул маблағи ундириш билан шуғулланиб келаётган “кўча солиқчиси” – 1990 йилда туғилган, Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро И.Ж. қўлга олинди.  

Ҳозирда И.Ж.га нисбатан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.  

ЎзА