Каттақўрғон туманида ўрганиш ишлари олиб борилди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Музаффар Раҳматуллаев Каттақўрғон тумани ИИБ фаолиятини ўрганди. Туман ИИБ Навбатчилик қисмидаги "Е-Material" базасидан рўйхатдан ўтган материаллар, сўровхона, ходимларнинг иш фаолияти, хизмат хоналарининг аҳволи ва шароитлари кўздан кечирилди.
Терговчи ва суриштирувчиларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.


Шунингдек, тумандаги "Ёнбошсой" МФЙда яшовчи фуқаро томонидан Тошкент вилояти Қибрай туманида содир этилган ўта оғир жиноят маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама қилинди.
ЎзА