English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каттақўрғонда 25 корхона фаолияти тикланди
14:30 / 2020-05-19

Жорий йилда Каттақўрғон туманида давлат ва ҳудудий дастурлар асосида 50 дан ортиқ объектда қурилиш-пудрат ишлари амалга оширилиши белгиланган.


Жорий йилда Каттақўрғон туманида давлат ва ҳудудий дастурлар асосида 50 дан ортиқ объектда қурилиш-пудрат ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Март ойи ўртасида юртимизда коронавирус пандемияси туфайли карантин эълон қилиниши мазкур қурилишларга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

Аммо кейинчалик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ва етказиб берувчиларга карантин шароитида белгиланган тиббий-санитария қоидаларига риоя қилиб ишлашга рухсат берилгач, бунёдкорлик ишлари яна давом этмоқда.

– Ҳозирда туманимиздаги ғишт ишлаб чиқарувчи 21 корхона, шунингдек, 2 та тош майдалаш цехи, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига қарашли асфальт заводи ҳамда қурилиш материаллари сотиш мажмуаси фаолияти тўлиқ тикланди, – дейди Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари Н.Санақулов. – Натижада қурилиш объектларимизда белгиланган ишлар ўз вақтида бажарилиши таъминланмоқда. Энг муҳими, ушбу корхоналар ва қурилиш объектларида 1000 нафардан кўпроқ ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда.