French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Катта одам”лар (+видео)
09:51 / 2026-01-24

Ҳаётда инсонни бошқаларга кучли кўрсатадиган нарса унинг бўйи ёки ташқи кўриниши эмас. Инсоннинг қалби, фикрлаши, орзу-мақсадлари ва жамиятда тутган ўрни унинг ҳақиқий қиёфасини белгилайди.

Орамизда бўйи паст бўлса-да, иродаси бақувват, дунёқараши кенг, ҳаётга бўлган ишончи мустаҳкам инсонлар бор. Улар ўз меҳнати, сабри ва қатъияти билан атрофдагилар ҳурматига сазовор бўлиб келмоқда.

Шу каби “катта одам”лардан бири — Диёрбек Ширинов. У Ўзбекистон давлат ёшлар театрида актёр сифатида фаолият юритади. Шу билан бирга, “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасасида ҳам ўз санъат салоҳиятини намоён қилмоқда. 

Шунингдек, Ёқубжон Шаропов ва Исматилло Душановлар ҳам “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасасининг фаол артистлари сифатида кенг аудиторияни хурсанд қилиб келмоқда. Уларнинг ҳаёт йўли, меҳнати ва саҳнадаги маҳорати кўплаб ёшлар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

ЎзА мухбири ана шундай митти бўйли, лекин қалби катта инсонлар билан суҳбат жараёнида уларнинг орзу-мақсадлари, кундалик ҳаёти, саҳнада ва ҳаётдаги қизиқишлари ҳақида билиш имконига эга бўлди. Суҳбат давомида улар ўзларининг меҳнатсеварлиги, қатъияти ва умидлари орқали ҳар бир инсоннинг қалбига таъсир қила олишини намоён қилди.

Суҳбатнинг тўлиқ қисмини ЎзАнинг You Tube саҳифасида кўришингиз мумкин.

 <iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pWncWbvEeGQ" title="“Katta odam”lar " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова,
Ёқубжон Мелибоев (видео),
Анвархўжа Аҳмедов (монтаж),
ЎзА