Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Катта Наманган” реконструкция қилинмоқда
15:38 / 2026-01-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

“Катта Наманган” каналининг Чортоқ туманидан ўтган қисми босқичма-босқич реконструкция қилинмоқда.

1974 йилда барпо этилган, узунлиги 176 километрдан иборат “Катта Наманган” канали Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги ва аҳолисини сув билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга стратегик иншоот ҳисобланади. Унинг 19 километри Чортоқ тумани ҳудудидан ўтади.

1984 йилда сўнгги марта таъмирланган канал йиллар давомида эскириб, сув ўтказувчанлик қобилияти сезиларли даражада пасайган, натижада сувдан фойдаланиш коэффициенти 60 фоизгача тушиб кетган эди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида ушбу объект манзилли дастурга киритилиб, канал ўзанини бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.

[gallery-27382]

Лойиҳа тўлиқ якунлангач, сувдан фойдаланиш самарадорлиги 90 фоизгача ошиши кутилмоқда. Шунингдек, канал бўйлаб замонавий пиёдалар йўлакчалари барпо этиш, ёритиш чироқлари ўрнатиш ҳамда аҳоли учун хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

“Катта Наманган” каналини реконструкция қилиш орқали минглаб гектар ерлар сув билан барқарор таъминланади, деҳқон ва фермерлар учун қулай шароит яратилади.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган (сурат), ЎзА