French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Катта Фарғона каналида мактаб ўқувчиси чўкиб кетди
16:31 / 2021-03-08

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг "Беруний" маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 13 ёшли Умиджон Абдусатторов 5 март куни эҳтиётсизлик оқибатида шу ҳудуддан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналига чўкиб кетган.

22-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси бўлган бола шу ерда жойлашган байдарка ва каноэда эшкак эшиш базаси машғулотларига қатнашган.

Ҳодиса жойида қидирув ишлари олиб борилиб, бугун, 8 март куни унинг жонсиз танаси Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг махсус минтақавий қидирув-қутқарув отряди ғаввослари томонидан ҳодиса содир бўлган жойдан 1 200 метр узоқликда 2 метр чуқурликдан топилди. Ҳозирда унга нисбатан белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳам ҳар куни вазиятни назорат қилиб борган.  

М.Сулаймонов, ЎзА