Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Катта еттилик”ка аъзо мамлакатлар Хитойга нисбатан муносабатда яхлит стратегияни ишлаб чиқиши керак”
09:14 / 2021-05-05

“Катта еттилик” мамлакатлари Хитойга нисбатан муносабатда яхлит стратегия ишлаб чиқиши лозим.

Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас твиттер орқали маълумот берди, дейилади “REGNUM” хабарида.

“Биз, “Катта еттилик”ка аъзо мамлакатлар Хитойга нисбатан муносабатда барча учун бирдек манфаатли, яхлит стратегияни ишлаб чиқиш истагидамиз”, деб ёзади Маас.  

Унинг аниқлик киритишича, бу стратегияда асосий урғу инсон эркинликлари ва ҳуқуқлари ҳамда уларга қатъий амал қилинишига қаратиладиган бўлади.