Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Катта еттилик” Россияга санкция босимини давом эттиради
11:43 / 2023-11-08

Токиода бўлиб ўтган G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви доирасида ташкил этилган Украинага бағишланган сессияда яна бир бор Россияга санкция босимини ўтказиш ва Киевни қўллаб-қувватлаш бўйича якдиллик баён этилди. Бу ҳақда кун чиқар юрт ТИВ тарқатган матбуот хабарномасида айтилган.

“G7 ТИВ раҳбарлари муҳокама давомида Россияга қарши кескин санкция чораси қўллаш давом этишини билдириб, ҳозир юзага келган халқаро вазиятга қарамай, Украинани қўллаб-қувватлаш масаласида якдил эканликларини таъкидладилар.  

– G7 давлат ва хусусий секторда қайта тиклаш ишларини бир йўла ўрта ва узоқ муддатда давом эттиришга ҳаракат қилади, – дейилади ҳужжатда. – Халқаро шериклар билан ҳамжиҳатликда “тинчик формуласи” жараёнини илгари суриш зарурлигини эътироф этади.  

Таъкидланишича, 80 дақиқа давом этган мулоқот чоғида “Катта еттилик” мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ва Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили иштирок этган.