Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Катта еттилик” мамлакатлари инфратузилмалар ва инвестициялар бўйича янги ҳамкорликни ишга туширмоқда
22:03 / 2022-06-26

“Катта еттилик” мамлакатлари жаҳон иқтисодиёти ва логистика занжирларини мустаҳкамлашга қаратилган глобаль инфратузилмалар ва инвестициялар бўйича янги ҳамкорликни ишга туширади, деб баёнот берди Оқ уй.

"Президент Байден ва G7 мамлакатларининг етакчилари глобаль инфратузилмалар ва инвестициялар бўйича ҳамкорликни расман ишга туширади. Ушбу ҳамкорлик доирасида ривожланаётган мамлакатларда инфратузилмалардаги муаммолар бартараф қилинади, жаҳон иқтисодиёти ва етказиб бериш занжирлари мустаҳкамланади, шунингдек, хавфсизлик соҳасида АҚШ манфаатлари илгари сурилади", - дейилади АҚШ маъмурияти эълон қилган баёнотда. 

Кутилишича, Оқ уй раҳбари ва G7 ҳамжамиятининг бошқа етакчилари яқин орада ушбу ташаббусни ҳаётга жорий қилиш бўйича расмий баёнот билан чиқишади. 

Хабарда келтирилишича, АҚШ янги лойиҳа доирасида глобаль инфратузилмани ривожлантириш учун 2027 йилгача 200 миллиард доллар ажратади, “Катта еттилик” бўйича ҳамкорлар билан биргаликда ажратиладиган маблағлар эса жами 600 миллиард долларни ташкил этади.