“Катта еттилик” ка кирмайдиган давлатларнинг ОАВ вакиллари “G7” нинг навбатдаги саммитига киртилмайди
“Катта еттилик” ка кирмайдиган давлатларнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари 11-13 июнда Буюк Британияда бўлувчи “G7” саммитига қўйилмайди.
Ташкилотчилар бу қарорни COVID-19 билан боғлиқ вазият туфайли жойлар сони қисқаргани билан изоҳлади.
“Биз, шунингдек, турли ахборот манбалари томонидан саммитнинг ҳаққоний ёритилишини таъминлашга ҳаракат қиламиз, маълумот мунтазам етказиб борилади. Шу сабабли сизнинг саммитдаги иштирок бўйича сўровингиз маъқулланмади”, дейилади ташкилотчиларнинг “РИА Новости” нинг рўйхатдан ўтказилиш бўйича мактубига ёзган жавобида.
ЎзА