Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Катта еттилик давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари омикрон-штамм бўйича учрашув ўтказади
10:45 / 2021-11-29

“Катта еттилик”ка аъзо мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирлари душанба куни COVID-19 нинг “омикрон” штамми бўйича тезкор учрашув ўтказади, деб маълум қилди Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавид.

"Биз G7 вакиллари бўламиз ва мен “Катта еттилик” давлатлари соғлиқни сақлаш вазирларининг навбатдан ташқари учрашувига чақирдим, учрашув эртага бўлади", – деди вазир якшанба куни Times Radio радиостанциясига интервью берган чоғда.

Бу маълумот Британия ҳукумати хабарномасида ҳам тасдиқланган бўлиб, унда учрашув “омикрон” штамми билан боғлиқ воқеаларни муҳокама қилишга” бағишланиши айтилган.