Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Катта дубулға”: Бугун тўрт нафар дзюдочимиз беллашади
11:26 / 2024-02-17

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтаётган “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтганидан хабарингиз бор.

Халқаро турнирнинг бугунги баҳсларида тўрт нафар полвонимиз беллашади: 

-73 кг: Обидхон Нўмонов - Аюб Хажиалиев (нейтраль спортчи) 

-81 кг: Нурбек Муртазоев - Антонио Эспосито (Италия) 

-63 кг: Севинч Исоқова - Катерин Пинар (Канада) 

-70 кг: Шоҳиста Назарова - Элиза Вроблевска (Польша) / Мариям Чантурия (Грузия). 

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсларда Диёра Келдиёрова олтин, Достон Рўзиев ва Ҳалима Қурбонова бронза медалини қўлга киритган эди. 

Ушбу натижа орқали ҳозирда терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда бормоқда. Вакилларимиздан кейинги поғоналарда Испания ва Канада термаси бормоқда. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА