Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кассетали ўқ-доридан фойдаланиш бошланди...
15:11 / 2023-07-21

Россия-Украина

Украиналик ҳарбийларни қайта тайёрлаш вазифаси босқичма-босқич Киевга ўтказилади. Бу ҳақда DPA агентлигига ЕИ Ташқи сиёсат хизмати раҳбари Жозеп Боррель маълум қилди. Агентлик маълумотига кўра, келажакда Украина Қуролли кучларининг 30 минг хизматчиси ЕИ мамлакатларида тайёргарликдан ўтиши керак. Боррель, шунингдек, Киев учун ҳарбий қурол-яроқ ва техника сотиб олиш кўлами кенгайиб бораётгани учун қирувчи учоқлар етказиб бериш харажатини ЕИ зиммасига олиш таклифини киритди. 

АҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп Украинанинг НАТОга қўшилишини “ақлсиз ғоя”, деб атади. Унинг фикрича, давлат раҳбари Жо Байден маъмурияти сиёсати учинчи жаҳон урушига олиб боради.

Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми суръати пастлигидан ҳеч ким ҳайратга тушмаслиги керак. деди Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс Аспен институти ташкил этган хавфсизлик бўйича форумдаги чиқишида.

Украинага ҳозир “ATACMS” тезкор-тактик ракета мажмуаси зарур эмас, деди АҚШ мудофаа вазирининг сиёсий масалалар бўйича собиқ ўринбосари Колин Каль.Вильнюс саммитида Украина Президенти Владимир Зеленскийга “Киевнинг НАТОга кириши Альянснинг Россия билан инқирозига олиб келиши тушунтирилди, дея баёнот берди Шимолий Атлантика альянси бош котиби ўринбосари Мирча Жоанэ.

Буюк Британия Украинага аввал режаланганидан 15 карра кўп артиллерия снаряди етказиб берди. Бу ҳақда “Sky News” телеканали маълум қилди.

Бирлашган Қироллик мудофаа вазири Бен Уоллес телеканалга берган интервьюсида аввалига 16 минг артиллерия снаряди жўнатиш режалангани, ҳаммаси бўлиб 200 мингдан ошиқ снаряд етказиб берилгани айтилган.

Украина сўннги етти кун ичида АҚШнинг кассетали ўқ-дорисини қўллай бошлади, дея маълум қилди Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши стратегик коммуникация бўйича мувофиқлаштирувчиси Жон Кирби.

“Украиналиклар айтишича, кассетали қуролдан фойдаланиш анча самарали экан”, деди у.

МАГАТЭ экспертларининг Запорожье АЭСда қўшимча текширув ўтказиши натижасида портлатувчи модда, мина ёки оғир ҳарбий техника борлиги аниқланмаган. Бу ҳақда ташкилот бош директори Рафаэль Гросси маълум қилган.

Куни кеча Украина ғарбидаги Львов вилояти Криница, Солонское ва Фусов аҳоли пунктларидаги совет аскарларига қўйилган уч хотира ҳайкали қўпориб ташланди. Бу ҳақда “Деколонизация. Украина” портали хабар берди.

Аброр ХОН,

ЎзА