Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каспий саммити иштирокчилари якуний коммюнике имзоладилар
09:17 / 2022-06-30

Саммитдаги музокараларда Каспийбўйи давлатлари Президентлари – Сердар Бердимуҳамедов, Илҳом Алиев, Иброҳим Раисий, Қосим-Жомарт Токаев ва Владимир Путин иштирок этдилар.

Туркманистон расмий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, қирғоқбўйи давлат раҳбарлари тор доирада ва делегацияларнинг кенгайтирилган таркибида Каспий денгизида турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг муҳим масалаларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий муносабатларнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар. 

Олтинчи Каспий саммитининг якуний коммюникесига кўра, Каспийбўйи давлатлари раҳбарлари минтақа ресурсларидан тинч мақсадларда фойдаланишга келишиб олдилар. 

Россия, Озарбайжон, Эрон, Туркманистон ва Қозоғистон президентлари Каспий денгизидаги фаолиятнинг  бир қатор тамойилларини тасдиқладилар. "Каспий денгизидан тинч мақсадларда фойдаланиш, уни яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик ҳудудига айлантириш, Каспий денгизи билан боғлиқ барча масалаларни ўзаро келишув йўли билан ҳал қилишга келишиб олинди”, дейилади расмий ҳужжатда.

ЎзА