Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касбий таълимнинг келажаги салоҳиятли ўқитувчидан бошланади
15:21 / 2025-10-31

Ўзбекистонда таълим тизимини модернизация қилиш, хусусан, касбий таълимни замон талабларига мослаштириш йўлида халқаро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда.

Шу мақсадда ЮНEСКОнинг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда уч кунлик семинар ташкил этилди.

Семинарда “Curriculum GlobALE” ёндашувига асосланган Катталар таълимининг биринчи ва иккинчи модуллари бўйича тренинглар ўтказилди. Бу фаолият ўқитувчиларнинг профессионал ривожланишига хизмат қилиб, мамлакат миқёсида таълим сифатини янада оширишга ҳисса қўшади.

Ташаббус доирасида Касбий таълимни ривожлантириш институти ва Илғор касбий тайёргарлик марказлари раҳбарлари ҳамкорлигида тўртта ҳудуддан 24 нафар ўқитувчи ва мураббийлар салоҳиятни ошириш дастурларида иштирок этиш учун танлаб олинди.

2025 йил ноябрь–декабрь ойларида улар учун қўшимча Катталар таълими машғулотлари ташкил этилади.

ЮНEСКОнинг бу ташаббуси Ўзбекистонда Илғор касбий мукаммаллик марказларини ривожлантириш, ўқитувчилар ва мураббийларнинг касбий ўсишини қўллаб-қувватлашда муҳим қадам ҳисобланади.

Нигора Раҳмонова, ЎзА