French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касбий таълим тизимида дуал таълимни ривожлантириш бўйича янги лойиҳа
18:04 / 2025-12-02

Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўлкамизнинг касбий таълим тизимида ислоҳотлар ва модернизация жараёнини қўллаб-қувватлаш, TexVET-II лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзолади.

Ушбу ташаббус техникум талабаларига назарий билимларни корхоналардаги иш билан уйғунлаштиришга имкон берувчи модел-дуал таълимни кенгайтиришга йўналтирилган. 

Лойиҳа таълим дастурларини меҳнат бозори талабларига мослаштириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, шунингдек, хотин-қизларнинг касб эгаллаши ва даромадини ошириш учун имкониятларни кенгайтиришни назарда тутади. 

Режа доирасида халқаро экспертлар ўқув модулларини модернизациялашга жалб этилади, бизнес вакиллари эса талабаларни ўқитишда бевосита иштирок этади.

Бундан ташқари, техникумлар янгиланган моддий-техник базага ҳам эга бўлади. TexVET-II ташаббуси ёшларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш ва малакали мутахассисларни тайёрлашга қаратилган бўлиб, меҳнат бозорининг рақобатбардошлигини ошириш ва замонавий ҳамда талаб юқори бўлган касбларга эга бўлишни таъминлайди.               

А.Алимова тайёрлади, ЎзА