Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касбий-ижодий имтиҳонлар давом этмоқда
16:55 / 2023-07-27

Урганч давлат университетида 2023/2024 ўқув йили учун алоҳида иқтидор талаб қилувчи таълим йўналишларига касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда.

Урганч давлат университетининг жорий ўқув йили бўйича қабул квотаси 3 минг 844 тани ташкил этади. Ўтган ўқув йилида бу кўрсаткич 3 минг 37 нафар бўлган. Айни дамда университетнинг рангтасвир дастгоҳли, спорт фаолияти бадминтон, футбол, оғир атлетика, стол теннис каби йўналишларида жами минг нафарга яқин талабгор касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этмоқда.  

Имтиҳонлар ўтказилишидан бир неча кун олдин абитуриентларнинг телефон рақамига СМС хабарнома юборилиб, уларга имтиҳон ўтказиш санаси, жойи ва вақти ҳақида маълумот берилган. Шу боисдан ҳар куни эрта тонгдан имтиҳонга шайланиб келаётган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига УрДУ  қабул комиссияси аъзолари ҳамда университет раҳбарияти синовлар ҳақида батафсил маълумот бермоқда.  

[gallery-12929]

–Абитуриентларнинг ота-оналари ва кузатувчиларга қулайлик яратиш мақсадида университет Маданият саройида имтиҳон жараёнларини тўғридан-тўғри монитор орқали кузатиш имкони яратилди, – дейди УрДУ ахборот хизмати раҳбари Марҳабо Аҳмедова. – Айни пайтда ота-оналар аудиторияда фарзандининг имтиҳон жараёни билан биргаликда Педагогика факультети кўнгилли санъаткор ёшларининг ижодий чиқишларидан ҳам баҳраманд бўлмоқда. Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг бош мақсади абитуриентларнинг танлаган мутахассисликлари бўйича имкониятларини, билим ва малака даражаларини касбий кўникмаларини ижодий ҳамда жисмоний қобилиятларини аниқлашдан иборат.

Ижодий имтиҳонларни адолатли, шаффоф ўтказилишини назорат қилиш мақсадида университет Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс – назорат” тизимини бошқариш бўлими ҳам жараёнларни кузатмоқда. Синовлар ўтказилаётган ҳудудларга хавфсизликни таъминлаш учун ИИБ ҳамда тиббиёт ходимлари жалб этилган.  

Аҳмаджон Шокиров, Бекзод Саидов(сурат) ЎзА