French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касбида ўтган йили 111,2 миллион долларлик экспорт амалга оширилган
17:20 / 2024-01-09

Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Касби туман ҳокимлиги масъуллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилди.

2017 йилда бир доллар ҳам маҳсулот экспорт қилинмаган туманда 2022 йилнинг ўзида 40,3 миллион АҚШ долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилган. Ўтган йил якуни бўйича бу кўрсаткич 111,2 миллион АҚШ долларига етган. Хўш, экспорт кўрсаткичининг бу қадар кўтарилишига қандай эришилди? 

Қайд этиш жоизки, охирги йилларда туманда тўғридан- тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига бир нечта йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларининг амалиётга татбиқ этилиши ушбу кўрсатгичларнинг кескин кўтарилишига сабаб бўлди. 

Хусусан, туманда 2022 йилда умумий қиймати 15,1 миллион долларлик 58 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиб, 743 та янги иш ўрни яратилган бўлса, 2023 йилда умумий қиймати 17,8 миллион долларлик 45 та инвестиция лойиҳасини ишга тушириш ҳамда 728 та янги иш ўрни яратилиши режа қилиб олинган эди. Амалда 2023 йил якуни билан 20,9 миллион долларлик 45 та лойиҳа ишга туширилди ва натижада 1028 та янги иш ўрни яратилишига эришилди. 

[gallery-15380]

Жумладан, “NAQSHAB TEX GROUP” МЧЖ томонидан қиймати 35,3 миллиард сўмлик “Тикувчилик фаолиятини ташкил этиш” лойиҳаси ишга туширилди. Натижада 500 та янги иш ўрни ҳамда йиллик 30 миллиард сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари яратилди. 

“GREEN AGRO POINT” МЧЖ томонидан қиймати 7 миллиард сўм бўлган 70 минг бошга мўлжалланган “Паррандачилик комплекси” ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди. Натижада 20 та янги иш ўрни ташкил этилган, йиллик қуввати 16 миллион дона тухум ҳамда 140 тонна товуқ гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконияти яратилди. Бу эса туман аҳолисининг парранда гўшти ва тухумга бўлган талабини қоплаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга лойиҳалардан биридир. 

Касби туман ҳокимининг инвестициявий масалалар бўйича ўринбосари Жавоҳир Жабборовнинг таъкидлашича, жорий йилда ҳам режалар катта. Жумладан, 2024 йил учун умумий қиймати 45,8 миллион долларлик 27 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган бўлиб, 1081 та янги иш ўрни яратилиши бўйича дастлабки марралар белгилаб олинган. 

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари