Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касби туманидаги иккита қишлоқ обод гўшага айланади
14:52 / 2021-07-22

Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев журналист ва блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Таъкидлаш лозимки, 2021 йилда Касби туманида “Обод қишлоқ” дастури доирасида Қамаши ва Фазли қишлоқларининг архитектура қиёфаси янгиланади ва ҳудудлари ободонлаштирилади. Мазкур бунёдкорлик ишлари учун жами 38 миллиард 878 миллион сўм маблағ молиялаштирилиши режалаштирилган.  

Хусусан дастур доирасида юқорида айтилган иккита қишлоқда 14,5 километр асфальт ва 26,3 километр тупроқ йўлга шағал ётқизиш ишлари амалга оширилади. Ҳозирга қадар 4 километр асфальт ва 10,8 километр қум-шағал ётқизилган.

  

Аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 25 километр ичимлик суви тармоқлари қурилиши мўлжалланган бўлиб, амалда 12,7 километр сув қувурлари ётқизиб бўлинди.

Электр таъминотини яхшилаш доирасида 30,8 километр электр тармоқлари қурилиб, 3 та янги трансформатор ўрнатилади. Ҳозирга қадар  21,8 километр электр узатиш тармоғи қуриб бўлинди ва 3 та трансформатор пунктлари ўрнатилди.

Бундан ташқари дастур доирасида Қамаши ва Фазли қишлоқларидаги 2 та мактаб, 2 та тиббиёт муассасаси ва 1 та маданият марказида 12,8 миллиард сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.  

Ҳар иккала қишлоқларда ҳам уюшқоқлик билан олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида Қамаши МФЙда 1 та замонавий автобекат  қуриб фойдаланишга топширилди. 8 километр пиёдалар йўлаги ва 120 дона кўча чироқлари қурилди ва ҳоказо. Хуллас жорий йил охирига қадар Қамаши ва Фазли қишлоқлари аҳолисининг турмуш шароити яхшиланган обод манзиллардан бирига айланади.  

Матбуот анжумани доирасида журналист ва блогерлар туман ҳаётига оид ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олди.

Ўлмас Баротов, ЎзА.