Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касб-ҳунар тизимида халқаро ҳамкорлик
16:00 / 2023-04-04

Бухоро вилояти Вобкент туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида Германия халқаро ҳамкорлиги жамияти (GIZ)нинг “Ўзбекистон касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш ва модернизация жараёнларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида учрашув бўлиб ўтди.

“GOPA” консальтинг фирмаси директори, лойиҳа раҳбари Юрген Вайс, жиҳозларни режалаштириш эксперти Зебастиан Щульц, лойиҳа менежери Султан Мурад Ҳамраев, педагогик инновациялар касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти директори З.Худайбердиевлар ўқув амалий машғулотлар, ўқув устахонаси, ундаги мавжуд шароитлар билан танишди.  

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти(GIZ)нинг “Ўзбекистон касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш ва модернизация жараёнларини қўллаб-қувватлаш” минтақавий лойиҳаси меҳнат бозори эҳтиёжларига кўра касбий таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштириш, халқаро стандартларга жавоб берадиган ва Марказий Осиё минтақасига мос келадиган икки томонлама касб-ҳунар таълими ва кадрлар тайёрлаш миллий тизимини жорий этиш, шунингдек, қишлоқ жойларида енгил саноат ва тўқимачилик соҳасида касбий таълимни, саноатни янада ривожлантиришга хизмат қилади.  

Меҳмонлар “Vobkent tola klaster” ҳамда “Ekvatorial chodak” масъулияти чекланган жамиятлари фаолияти билан ҳам танишди. Касб-ҳунар мактаби ва “Vobkent tola klaster” ҳамда “Ekvatorial chodak” масъулияти чекланган жамиятлари ўртасида кадрлар тайёрлаб бериш бўйича мувофиқлаштирилган ҳамкорликни изчил ривожлантириш бўйича келишиб олинди.  

Битимга кўра, мазкур ишлаб чиқариш корхоналари билан касб-ҳунар мактаби ва ундаги “Royal Garments” МЧЖ ўртасида 2023–2024 ўқув йилидан “Тикувчи”, “Ип йигирувчи” ва “Тикувчиликда андозалар тайёрловчи” касблари бўйича дуал таълим тизими асосида мутахассислар тайёрланади. 

 

Меҳмонлар ўқув амалий машғулотлар жараёни, шунингдек, таълим муассасасида ташкил этилган “Royal Garments” МЧЖ нинг тикувчилик тармоғи, қолаверса, миллий зардўзлик соҳасида фаолият юритаётган “Ҳамроева Парвина” оилавий корхонасида ҳам бўлишди.  

Меҳмонларнинг эътироф этишича, профессионал таълим тизимида хориж тажрибасидан фойдаланиш жуда муҳим. Шу боис ушбу жараёнда дунёнинг энг ривожланган давлатлари, хусусан, Германиянинг таълим тизимида ихтисослашган соҳавий хизматлари билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилгани мақсадга мувофиқ. Касб-ҳунар мактабларида назарий ва амалий билимларни ўзаро уйғунлаштириш, амалиётга йўналтирилган дуал таълим тизимини жорий этиш ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланишни ўргатиш орқали ўрта бўғинда рақаботбардош мутахассислар тайёрлаш бунда асосий мақсадга айланган.  

Зариф Комилов, ЎзА