Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касб-ҳунар ўрганиш истагидаги ёшлар KOICAга таклиф этилди
13:12 / 2022-08-11

Самарқанд шаҳридаги ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказида вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Унда касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишни давом эттиришни мақсад қилган битирувчилар, ташкилот ва корхоналар бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси, Самарқанд шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази ва ўқув марказ мутахассислари ҳунар ўрганиш истагида бўлган ёшларга марказ фаолияти, мавжуд йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

– Бугун пайвандчи мутахассисга талаб катта, – дейди ҳунар ўрганиш мақсадида ярмаркага келган ёшлардан бири Шербек Қудратов. – KOICAда мавжуд йўналишлар билан танишдим. Энг муҳими, бу ерда қисқа вақтда пайвандлаш касбини чуқур эгаллаш имконияти борлиги менда қизиқиш уйғотди.

Ярмарка сўнгида ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта ўқитиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

– Ҳозирда юздан ортиқ ташкилотларга ҳамкорлик шартномалари асосида зарур мутахассисликлар бўйича кадрлар етказиб беряпмиз, – дейди Самарқанд шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази раҳбари Дилшод Пардаев. – Тикувчи, пайвандчи, электр тармоғи мутахассиси, хотин-қизлар учун аёллар сартароши, ошпазлик ва қандолатчилик йўналишларига талаб катта. Бугунги кўргазмада ҳам касб ўрганишни мақсад қилган ёшлар асосан ушбу йўналишларга қизиқиш билдиряпти.

Ярмаркада ўқув марказда касб сирларини ўрганаётган ўқувчилар ясаган турли ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА