ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази ҳамда вилоятдаги ҳарбий қисмларнинг бири билан тузилган шартномага мувофиқ, мономарказда аскарлар ва ҳарбийлар 8 йўналиш бўйича касб-ҳунарга ўқитилди.
Мономарказда касб-ҳунар эгаллаган тингловчиларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.
[gallery-10427]
Маросимда сўз олганлар замонавий билим олиш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган ёшларнинг таълим олиши учун кенг имкониятлар яратиш, уларнинг интеллектуал ҳамда касбий маҳоратини ривожлантиришга бўлган интилишларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган ушбу лойиҳа аҳамияти хусусида сўз юритди.
Ўқув курсини тамомлаган аскарларга эгаллаган касби бўйича сертификат топширилди. Шунингдек, йигитларга касб-ҳунар сирларини ўргатишда намуна кўрсатган мономарказ ўқитувчилари рағбатлантирилди.
Тадбирда аскарларнинг ҳарбий-жанговар чиқишлари намойиш этилди, ҳарбий оркестрнинг тантанали мусиқалари янгради.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА