Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касб фидойилари муносиб тақдирланди
10:25 / 2026-01-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун  подполковник Илҳом Яхшиев, лейтенант Жавлонхўжа Қиёмхўжаев «Ватан ҳимоячиси» эсдалик нишони билан тақдирланди.

[gallery-27193]

Тергов департаменти бўлим бошлиғи, майор Нурбек Ахроров, Тергов департаментининг Ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси майор Дилшод Ражабов «Фидокорона меҳнати учун» эсдалик нишонига лойиқ кўрилди.

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани  Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Бошқармаси  подполковниклари Маъмуржон Раҳматуллаев, Нўъмонжон  Юсупов,  Чарос  Қурбонова ва  катта лейтенант  Бобур Жумабоев «Фидокорона меҳнати учун» ҳамда «Ватан ҳимоячиси» эсдалик нишонлари билан мукофотланди.

 Қарши шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси  подполковниклари Элбой Ташанов, Фарруҳ Салоҳов ва майор Беҳзод Мардонов «Фидокорона меҳнати учун» эсдалик нишони билан тақдирланди.

 Нишонларни «Ватан» жамоат фонди бўлим бошлиғи Ботир Содиқов топширди.

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА