Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касаначи ва пиллакорларнинг малакаси оширилмоқда
12:02 / 2024-07-11

Тошкент давлат аграр университетида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ва Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ипакчилик илмий тадқиқот институти ҳамкорлигида агроном ва пиллачилик мутахассислари учун “Пиллачилик соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш” мавзусида минтақавий ўқув курси бўлиб ўтди.

Семинарда ҳудудлардаги оила ва хотин-қизлар бўлимлари раҳбарлари, пилла етиштириш билан шуғулланувчи кластер, фермер хўжаликлар масъуллари, касаначи ва пиллакорлар қатнашди.   

Семинар қатнашчиларига пиллани Вьетнам ва Хитой тажрибаси асосида саноат усулида етиштиришни йўлга қўйиш, пилла етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, хонадонларга тарқатилган пилланинг тўғри парваришини йўлга қўйиш, ўрма тутзорлар ташкил қилиш ва уй шароитида тайёр ипак ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.    

Шунингдек, пилла етиштиришда ипак қуртини танлаш, уни инкубациядан чиқариш ва иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни ипак қуртини янги агротехник қоидалар асосида парваришлашга жалб қилиш, бу орқали пиллачиликдан олинадиган даромад ва маҳсулдорликни ошириш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ипак қуртининг инкубаторияда жонланиши ва ундан кейинги босқичларда тўғри парвариш этилишига эътибор берилиши муҳокама қилинди.     

Мазкур семинар республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиши кўзда тутилган.   

Гулноза Бобоева, ЎзА