French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касалликдан тузалган фуқаролар ва бир гуруҳ тиббиёт ходимлари реабилитацияга кузатилди
20:12 / 2020-04-22

Бугун менинг ҳаётга қайтган куним, десам муболаға бўлмайди, – дейди тузалиб чиққан фуқаролардан бири.


Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясидан тўлиқ тузалган 15 нафар фуқаро ва уларни даволашда меҳнат қилган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари реабилитацияга кузатилди.

photo_2020-04-22_18-11-33.jpg

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Д.Қурбаниязов, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Д.Ходжиев беморларга тиббий хизмат кўрсатган 3 нафар шифокор, 5 нафар ҳамшира ва 4 нафар санитар ходимнинг меҳнати учун миннатдорлик билдирилди. Инфекциядан тўлиқ тузалган фуқароларнинг икки нафари Тошкент шаҳридан, 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан бўлиб, уларнинг энг каттаси 63, энг кичиги 1 ёшда. Бугунги кунга мазкур юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусга чалинган 58 бемордан 19 нафари бутунлай соғайди.

photo_2020-04-22_18-11-30.jpg

– Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашда ҳиссамиз борлигидан мамнунмиз, – дейди Республика юқумли касалликлар шифохонаси инфекционист шифокори Жумагул Дастанова. – Шифохона жаҳон стандартлари талаби даражасидаги тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган бўлиб, барча имкониятлар мавжуд. Беморларни даволашда мамлакатимиздаги, шунингдек, Хитой Халқ Республикасидан келган шифокорлардан онлайн тарзда зарур тавсияларни олиб турдик. Бу эса, ўзининг ижобий самарасини бериб, бугунги кунда 19 нафар беморнинг бутунлай соғайишига эришдик.

photo_2020-04-22_18-11-27.jpg

– Бугун менинг ҳаётга қайтган куним, десам муболаға бўлмайди, – дейди тузалиб чиққан фуқаролардан бири. – Инфекцияга чалинганларни даволашга кўрсатаётган ғамхўрлиги ва эътибори учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдираман. Шифокорларимизнинг, барча тиббиёт ходимларининг беминнат меҳнатлари туфайли бугун тузалиб чиқаяпмиз. Қанчалик қийинчилик бўлмасин шифохонада беморлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ҳамюртларимиздан карантин қоидаларини сақлашни, зарурият бўлмаса, уйдан чиқмасликларини илтимос қилиб қоламан.

photo_2020-04-22_18-11-22.jpg

Коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна бир гуруҳи яқин кунларда бутунлай соғайиб чиқиши кутилмоқда.