Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касалланишлар сони яна пасайди: кеча юртимизда 61 нафар кишида коронавирус аниқланди
10:17 / 2022-07-19

2022 йил 18 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242366 (+61) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 3 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Бухоро вилоятида, 3 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 4 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Хоразм вилоятида,  4 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида Бухоро вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 2 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, Сурхондарё вилоятида 3 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Тошкент вилоятида 5 нафар, Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239244 (+48) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

ЎзА