Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касалланишлар сони пасаймоқда: Кеча юртимизда 1300 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
10:31 / 2022-01-24

2022 йил 23 январь ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 215063 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

63 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
55 нафари Андижон вилоятида,
70 нафари Бухоро вилоятида,
41 нафари Жиззах вилоятида,
30 нафари Қашқадарё вилоятида,
20 нафари Навоий вилоятида,
57 нафари Наманган вилоятида,
35 нафари Самарқанд вилоятида,
23 нафари Сирдарё вилоятида,
41 нафари Сурхондарё вилоятида,
178 нафари Фарғона вилоятида,
38 нафари Хоразм вилоятида,
152 нафари Тошкент вилоятида,
493 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 52 нафар, 
Андижон вилоятида 39 нафар,
Бухоро вилоятида 42 нафар,
Жиззах вилоятида 60 нафар,
Қашқадарё вилоятида 28 нафар, 
Навоий вилоятида 25 нафар,
Наманган вилоятида 66 нафар,
Самарқанд вилоятида 31 нафар, 
Сирдарё вилоятида 26 нафар,
Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
Фарғона вилоятида 90 нафар, 
Хоразм вилоятида 81 нафар,
Тошкент вилоятида 170 нафар,
Тошкент шаҳрида 212 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 204217 (+942) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1542 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 172 нафар кишида пневмония аниқланди.