Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касаба уюшмасининг амалдаги раиси қайта сайланди
16:51 / 2025-07-08

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Самарқанд вилояти кенгашининг VIII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги масъуллари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари раҳбарлари ва делегатлар иштирок этди.

Дастлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиқов 2020-2025 йилларда кенгаш томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Таъкидланишича, ҳисобот даврида касаба уюшмасига 1705 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 846 таси қаноатлантирилган, 830 таси юзасидан тушунтириш берилган, 27 таси тегишлилигига кўра бошқа органларга юборилган. Шунингдек, мурожаатларнинг 924 таси алоҳида ўрганилиб, 322 нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланган ҳамда ходимларга 318 миллион сўмдан зиёд маблағ ундириб берилган. 

[gallery-24218]

Хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари” тизими орқали 2021-2025 йилларда 512 минг 326 нафар хотин-қизга амалий ёрдам кўрсатилган.

Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши раиси ва ўринбосарлигига номзодлар кўрсатилиб, белгиланган тартиб асосида сайлов ўтказилди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда амалдаги раис Сухроб Рафиқов яна 5 йил муддатга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши раиси вазифасига сайланди.

Ҳисобот-сайлов конференцияси давомида кенгашнинг келгуси беш йилликдаги фаолияти билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари