Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касаба уюшмасидан хайрли ташаббус
19:09 / 2022-11-02

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Буни ҳар йили таълим муассасалари ва касаба уюшмалари фаолиятида фаол иштирок этаётган, ўзлаштириш кўрсаткичи юқори бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга касаба уюшмаси стипендияси берилаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти Кенгаши навбатдаги хайрли ишини якунига етказди. Олий таълим муассасаси талабаси ва ёш ишловчи ходимга касаба уюшмалари стипендияси таъсис этиш ва санаторийга бепул йўлланма ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Мазкур қарорга асосан ўтказилган танловда таълим муассасаси ва касаба уюшмалари фаолиятида фаол иштирок этаётган, ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган талаба танлаб олинди. 

 Гулистон давлат Педагогика институти ижтимоий гуманитар фанлар факультети хорижий тиллар адабиёти йўналиши талабаси Шаҳризода Ахмедовага касаба уюшмалари стипендияси тайинланди. Стипендия меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки баравари ҳажмида белгиланган. Келгуси йилнинг январь ойидан бошлаб 6 ой муддатда ойма ой тўланади.  

Шунингдек, касаба уюшмаси тармоқ кенгашлари томонидан тавсия этилган саломатлигини тиклашга эҳтиёжи бўлган ишловчи ёш ходимлар номзодлари ўрганиб чиқилди. Мирзаобод тумани Чинобод оилавий поликлиникаси ҳамшираси, болаликдан II гуруҳ ногирони Фарида Ибрагимовага республикамиз ҳудудидаги санаторийлардан бирига бепул йўлланма бериладиган бўлди. Боёвут туманидаги 43-умумтаълим мактабида қоровул бўлиб ишловчи, болаликдан II гуруҳ ногирони Ўрол Эшқўзиевга касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси ташаббуси билан санаторий йўлланмаси тақдим этилди.  

Ш. Суяров, ЎзА.