Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касаба уюшмасидан беғараз ёрдам
12:03 / 2020-04-05

Мамлакатимиз ҳудудига коронавирус пандемияси тарқалишининг олдин олиш мақсадида жорий этилган карантин даврида кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз, ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқаролар, ногирон бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

–Хусусан, ходимларимиз 3 миллион 663 минг 479 сўм миқдоридаги бир кунлик иш ҳақини ихтиёрий равишда “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказди, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Муратбой Данияров.– Бундан ташқари, касаба уюшмалари фаоллари ўз хоҳишлари билан 2 миллион 60 минг сўмни ихтиёрий равишда ушбу фонд ҳисобига ўтказдилар.

Шунингдек, бирлашма кенгаши томонидан Оролбўйининг чекка туманларида истиқомат қилаётган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 10 миллион сўмлик, тармоқ касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан 5 миллион 761 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан хайрли ишлар давом этмоқда.