English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Касаба уюшмаси кубоги»га тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди
09:34 / 2024-04-14

Мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Жамиятнинг барча қатламларида соғлом турмуш тарзи тамойили устувор вазифалардан бири этиб белгиланиши туфайли турли ташкилот ва корхоналарда, уюшмаларда маҳоратли спортчиларнинг янги авлоди бўй кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида умумтаълим мактаб ўқитувчилари ўртасида «Соғлом танда-сифатли таълим» шиори остида «Касаба уюшмаси кубоги» баҳсларининг йўлга қўйилаётгани ҳам айни мақсадларга хизмат қилади.

Мини футбол, волейбол, шахмат, шашка ва стол тенниси спорт турлари бўйича 3 босқичдан иборат «Касаба уюшмаси кубоги»ни ташкил этишга бағишланган видеоселектор йиғилишида мусобақаларни юқори савияда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Спорт вазири Адҳам Икромов раислигидаги йиғилишда муҳокамалар давомида «Касаба уюшмаси кубоги»нинг сектор – туман – ҳудудий босқич беллашувларини ўтказиш бўйича олиб борилаётган тайёргарлик ишлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Масъулларнинг ахборотлари тингланди. Келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Т. Рўзиев, ЎзА