Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касаба уюшмалари хотин-қизларни доимо қўллайди
13:29 / 2022-11-05

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан кам таъминланган, ёрдамга муҳтож, кўп болали ҳамда ёш оилаларни, нуронийлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида хотин-қизларнинг муаммолари “маҳаллабай” ўрганилди. 424 та фуқаролар йиғинида 30 ёшдан катта бўлган жами 33 минг 813 нафар хотин-қиз 6 тоифа бўйича “Аёллар дафтари” га киритилди.  

“Аёллар дафтари” нинг 3 босқичига киритилган 32 минг 105 нафар хотин-қизга тоифалар бўйича ёрдам кўрсатилди. Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёлларнинг 12 минг 737 нафарининг бандлигини таъминлашга амалий ёрдам кўрсатилди. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд  3 минг 330 нафар хотин-қизга 30 миллиард 680 миллион сўм кредит ажратилди. Боқувчиси бўлмаганларга  7 миллиард 454 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди. Шундан уй-жойни таъмирлаш учун 1 миллиард 444 миллион сўм сарфланди.

Тўртинчи тоифадаги ижтимоий ёрдамга муҳтож, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 5 минг 360 хотин-қизга 6 миллиард 241 миллион сўм бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд 166 нафар хотин-қиз уй-жой билан таъминланди, 408 нафар ижарада яшовчиларга компенсация тўлаб берилди. Қарамоғида ногиронлиги бўлган болалари мавжуд эҳтиёжманд аёлларнинг 3514 нафарига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиб, 447 нафарининг томорқадан унумли фойдаланиши учун амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек ,қўшимча равишда 24 минг 283 нафар хотин-қизга,  2 минг 787 нафар хотин-қизнинг фарзандига тиббий, 8 минг 65 нафарига ҳуқуқий, 14 минг 811 нафарига психологик ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, 1 минг188 нафари Самарканд, Бухоро ва Хива шаҳарларига саёҳатга, 2 минг 893 нафари маданий-маърифий, спорт ва бошқа тадбирларга жалб этилди. 82 нафарига деҳқончилик учун 21 гектар  ер майдони ажратилди, 94 нафари асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, суғориш воситалари ҳамда уруғликлар, кўчатлар сотиб олиш, шунингдек бошқа мақсадлар учун жами 438 миллион сўм субсидия ажратилди. 8 нафар аёлнинг олий ўқув юртида таҳсил олаётган фарзандига  шартнома тўловининг бир қисми,  олий ўқув юртида тахсил олаётган 1 нафар аёлнинг шартнома тўловининг бир қисми қоплаб берилди.

Хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси томонидан танловлар ўтказилиб, унинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий босқичи ғолиблари тақдирланиб келинмоқда.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА