Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касаба уюшмалари: ҳуқуқ ва манфаатлар ҳимоясидаги янги босқич
12:14 / 2025-09-30

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда Навоий шаҳридаги Юридик техникуми ҳамда Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Навоий филиалида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Унда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг касаба уюшмалари аъзолари, барча тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари, бошланғич ҳамда бирлашган касаба уюшма қўмиталари раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирларда касаба уюшмаларининг асосий вазифаси ходимларни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлаш эканлиги, Кенгаш фаолияти ва меҳнат муносабатларини тартибга солишда касаба уюшмаларининг вазифалари, меҳнат низоларига сабаб бўлаётган ҳолатлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Шунингдек, меҳнатга оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, меҳнат муносабатларини тартибга солиш борасида касаба уюшмаларининг вазифалари қайд этиб ўтилди. 

– Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ҳаракатлар, ташаббуслар, изчил ислоҳотлар ва янгиланишлар жараёнида энг йирик жамоат ташкилоти бўлган Касаба уюшмалари Федерацияси ҳам фаол иштирок этиб келмоқда, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнат инспекцияси бошлиғи Қобилжон Қирғизалиев. – Бугунги тадбиримиз эса меҳнаткашларнинг мурожаатларини тинглаб жойида бартараф этиш, Федерацияга тушаётган мурожаатларни қайта-қайта такрорланишининг олдини олиш ҳамда аъзоларимизни янги Ўзбекистон ва янги касаба уюшмаларида олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида ўтказилди.

Таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва унинг ҳудудлардаги Кенгашлари томонидан ишчи-ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, меҳнат жамоаларида ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу эса ишчи-ходимларнинг касаба уюшмаларига бўлган ишончнинг тобора ортишига хизмат қилмоқда.

[gallery-25533]

Учрашувларда иштирокчилар иш берувчилар билан ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларида юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди. 

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА