Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касаба уюшма кўмагида аёллар иш билан таъминланди
10:50 / 2020-09-17

Ушбу ўрганишлар натижасига кўра, вилоятдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг муаммоларини ҳал этиш учун ҳар бир шаҳар, туман мутасаддилари билан ҳамкорликда манзилли ёрдам кўрсатилди.


Ўзбекистон касаба уюшмалари федедерацияси томонидан Жиззах вилоятидаги 799 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш, бандлигини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш тадбирларига жами 9 миллиард 342 миллион 200 минг сўм маблағ сарфланган. 
  
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатида ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни, хусусан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилиши зарурлиги юзасидан касаба уюшмаларига ҳам алоҳида топшириқлар берилган эди.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш, аёлларнинг кундалик ҳаётдаги муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси бошчилигидаги хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишчи гуруҳи вилоятда бўлиб, ҳар бир туман, ҳар бир маҳаллада аёлларнинг муаммоларини ўрганган эди. 

Ушбу ўрганишлар натижасига кўра, вилоятдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг муаммоларини ҳал этиш учун ҳар бир шаҳар, туман мутасаддилари билан ҳамкорликда манзилли ёрдам кўрсатилди. 

Дўстлик тумани, Бунёдкор маҳалласи, Ўзбекистон кўчаси, 1/1 уйда яшовчи 1 нафар фарзандини ўзи вояга етказаётган Дилобар Имомова ишсизлик туфайли моддий етишмовчиликдан қийналаётган эди. Унинг оилавий шароити ўрганилиб, тикув машинаси берилди. 

– Касаба уюшма томонидан қилинган ушбу ёрдам мени ўзгалар ёрдамига мухтожликдан холос қилди, – дейди Дилобар. – Очиғи, ҳаётим бунчалик тез ўзгаришини кутмагандим. Энди тикув машинасида кўрпа-ёстиқ жилдлари ва бошқа буюмлар тикиб, оилам эҳтиёжи учун зарур маблағни ўзим топяпман. 

Дўстлик туманида касаба уюшма кўмагидан баҳраманд бўлган аёл биргина Дилобар эмас. Манзилли дастур асосида туманидаги 6 нафар аёлга ўзини ўзи банд қилишда 8 миллион сўмликка яқин моддий ёрдам кўрсатилди. 23 нафар хотин-қизга даволаниш, кийим-кечак олиш, коммунал хизматлардан қарздорлигини тўлашда 66 миллион сўм маблағ сарфланди.

Умуман, шу кунга қадар касаба уюшмалари федерацияси маблағлари ҳисобидан 629 нафар хотин-қизга даволаниш, дори-дармонлар олиш, коммунал тўловлар ва бошқа эҳтиёжлари учун 1 миллиард 121 миллион 332 минг сўм сарфланди. 

Шу даврда касаба уюшма федерацияси томонидан вилоят бўйича ўз-ўзини банд қилиш имкониятига эга хотин-қизлардан 167 нафарига ишлаш имконияти яратиб берилди. Шу мақсадда 300 миллион 845 минг сўм маблағ сарфланиб, хотин-қизларга тикув машинаси, чорва моллари олишда, кичик иссиқхона қуришда, сартарошликни йўлга қўйишда кўмак берилди.

Касаба уюшмаларнинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли ишлари давом этаётир. 

2.JPG

3.JPG

4.JPG

5.JPG

6.JPG