Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карздорлик тўланмаса транспорт воситаси сотилади
13:33 / 2023-02-15

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратилган. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ҳам ажратилмоқда.

Бу имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини ривожлантириб, ажратилган кредитларни вақтида қайтараётган тадбиркорлар кўпчиликни ташкил қилади.  

Афсуски, айрим тадбиркорлар олинган кредитларни қайтаришни пайсалга солишни одат қилиб олган. Мажбурий ижро бюроси иш юритувига келиб тушган банклар фойдасига ҳал қилинган суд қарорлари ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар қилинмоқда. Мисол учун фуқаролик ишлари буйича Бухоро вилояти Ромитан туманлараро судининг 2023 йил 5 январдаги қарорига асосан қарздор “Алибек Сарвар Агро” МЧЖ ва “Шуҳрат Улуғбек” фермер хўжалигидан солидар тартибда ундирувчи АТ “Халқ банки” Ромитан филиали фойдасига жами 61.015 АҚШ доллари ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2023 йил 6 февралда Бюронинг Ромитан тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.  

Ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки ҳисобланган “Алибек Сарвар Агро” МЧЖ га тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган, “HOWO ZZ3257N3847A” русумли автотранспорт воситаси давлат ижрочилари томонидан тегишли тартибда хатланиб, вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.  

Кредит қарздорлиги белгиланган муддатда бартараф қилинмаган тақдирда мазкур автомашина “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилиши ва келгусида автомашина сотувидан тушган маблағлар ҳисобидан кредит қарздорлигини қоплаш чоралари кўрилади.  

Ҳозирда, ижро ҳаркатлари давом эттирилмоқда.  

 

Зариф Комилов,  

ЎзА