Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Картошка ва бошқа маҳсулотларни қиммат нархда сотишга йўл қўйилмайди
19:45 / 2020-03-18

Тўрткўл тумани деҳқон бозорида фуқаро С.Сапаров ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз картошка баҳосини асоссиз равишда 5000 сўмдан, пиёз маҳсулотларини эса 2500 сўмдан сотаётганлиги аниқланди.


Тўрткўл тумани деҳқон бозорида фуқаро С.Сапаров ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз картошка баҳосини асоссиз равишда 5000 сўмдан, пиёз маҳсулотларини эса 2500 сўмдан сотаётганлиги аниқланди. Солиқ ходимлари томонидан ўрганишлар давомида фуқаронинг 497 минг сўмлик маҳсулотлари иш қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинча расмийлаштирилиб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, республикамиз бўйлаб карантин ҳолати эълон қилингани ортидан аҳоли орасида бозорлар ҳамда йирик савдо комплексларида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби кучайди.

Шундай пайтда ўзи сотаётган маҳсулотларини асоссиз равишда оширмасдан олдин қандай баҳода сотилган бўлса, душанбадан ҳам шу нархда сотаётган инсофли тадбиркорларимиз халқимизга синовли кунларда яқиндан ёрдам бермоқда. Лекин, истеъмолчиларнинг маҳсулотларга бўлган юқори эҳтиёжидан ўз манфаати яъни мўмай даромад ишлаб олиш пайига тушган “тадбиркорлар” ҳам учрамоқда. Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ идоралари томонидан ўтказилган мониторинг ишлари давомида айрим инсофсиз тадбиркорлар томонидан маҳсулотлар нархлари ошириб, боз устига ҳеч қандай ҳужжатларсиз сотаётганлиги ҳолатлари аниқланди.

Масалан, Беруний туманидаги деҳқон бозорида А.Молдабаев томонидан аҳоли учун картошка, сабзи ва пиёз маҳсулотларини қиммат нархларда сотаётганлиги аниқланди. Боз устига ўрганиш давомида фуқаронинг маҳсулотлар нархларини қиммат сотибгина қўймасдан, ҳеч қандай ҳужжатларсиз савдо қилаётганлиги аниқланди. Фуқарога тегишли 410 минг сўмлик маҳсулотлар иш қонуний ҳал бўлгунга қадар олиб қўйилди.

Шунингдек, Тўрткўл туманида фуқаро Г.Рузимова томонидан “Қаратау” маркали ароқ ҳамда “Pallmal” сигарета маҳсулотларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз сотиб келганлиги маълум бўлди. Фуқарога тегишли 421 минг сўмлик маҳсулотлар ашёвий далили сифатида вақтинча сақлаш учун олинди.