Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Картадаги пулни фирибгарлардан қандай ҳимоя қилиш мумкин?
14:38 / 2022-12-15

Фирибгарлар нафақат мобил телефон ва ҳамёнларни сездирмай ўғирлаши, балки банк карталаридаги пулга ноқонуний эгалик қилиши ҳам мумкин. Картадаги пулни улардан ҳимоя қилиш учун кўплаб йўллар ва технологиялар ихтиро ва ташкил қилинган. Фирибгарнинг тузоғига тушмаслик учун ҳар доим 6 та муҳим хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш керак.

  1-қоида. Пароль ва кодларингизни ҳеч кимга айтманг!

Картанинг ПИН-коди, CVC-/CVV-коди (VISA ва Mastercard учун картанинг олд тарафидаги махфий коди), амал қилиш муддати ва бошқа маълумотларини ҳеч кимга айтманг.

Мисол учун, агар Сизга банкнинг техник қўллаб-қувватлаш хизматидан ёки «Банк менежери» қўнғироқ қилиб картангиз блокланганлигини айтиб картангиз маълумотларини сўраса эҳтиёт бўлишингиз керак. Банк ходими ҳеч қачон картага боғлиқ маълумотларни сўрамайди.

Харидлар ёки ҳисобварақ бўйича тўловни амалга оширганингизда картангизни сотувчи ёки официантнинг қўлига берманг, ҳамда ПИН-кодини уларга айтманг. Паролингизни киритишда тўлов терминали ёки АТМ банкоматларида клавиатурасини ҳар доим қўлингиз билан ёпиб туринг. Бундан ташқари, назорат камералари Сизнинг ПИН кодингизни тераётган жараённи кўрмаётганлигига ишонч ҳосил қилинг. Банк картаси ва банк веб-сайтидаги шахсий кабинетингизга кириш учун мураккаб паролни яратинг.

  2-қоида. Банк картангизга СМС-хабарномасини уланг!

Ҳар доим ҳисоб операцияларингизни кузатиб боринг. Барча фаол карталарингиз бўйича СМС-хабарнома хизматини улаб қўйинг. Шунда ҳар бир карта бўйича амалга оширилган операциялар ҳақида хабарнома оласиз. Бунинг учун Сизга хизмат кўрсатувчи банкоматларда «СМС-хабарнома»ни танлаб, мобил телефон рақамингизни киритишингиз керак.

‼️МУҲИМ!!! «СМС-хабарнома» хизмати пуллик.

   3-қоида. Антивируслардан фойдаланинг!

Антивирус дастурини Сиз фойдаланадиган барча мосламаларга - компьютерингиз, планшетингиз ва мобил телефонингизга ўрнатиш жуда муҳимдир. Антивирус дастури фирибгарлар пул ўғирлаш учун фойдаланадиган дастурлар ва веб-сайтлардан Сизни ҳимоя қилади.

Интернетда функциялари чекланган антивирус дастурларининг бепул версияларини топишингиз мумкин. Энг муҳими, уларни расмий иловалар дўконларидан ёки таниқли антивирус ишлаб чиқувчиларнинг веб-сайтларидан юклаб олишдир.

   4-қоида. Маълумотни қайта текширинг!

Картангиз билан боғлиқ бўлган муаммоларни (блокировка, тўловлар рад этилиши) қайта текширинг. Бунинг учун банкнинг ишонч телефонига мурожаат қилинг.

   6-қоида. Хавфсиз веб-сайтларни танланг !

Фақат тасдиқланган веб-сайтларга киринг. Сизга СМС-хабарлар орқали ёки электрон почтангизга номаълум «хайрихоҳ»лардан келган интернет ҳаволаларга кирманг.

Веб-сайтни қандай текшириш мумкин?

Фирибгарлар таниқли расмий онлайн-дўконга ўхшаш сохта веб-сайт яратадилар. Сохта веб-сайтнинг номи бир нечта ҳарфдан ташқари деярли расмий веб-сайт билан бир хил бўлади. Шунинг учун ҳар доим браузернинг манзил сатрини (веб-сайт манзили кўрсатилган қаторни) диққат билан текширишингиз керак. Расмий ва ишончли веб-сайтлар манзилини қўлда теринг ёки браузернинг сақлаб қолиш функциясини ишлатинг;

 Веб-сайт манзилига эътибор беринг. Хавфсиз веб-сайт https:// билан бошланади. Ҳимояланган веб-сайт манзили сатрнинг охирида ёпиқ қулф белгиси бўлади. Агар веб-сайт хавфсиз бўлмаса, унга шахсий ёки кредит карта маълумотларини киритмаслик керак.

Ҳар қандай веб-сайтга банк картаси ёки паспорт маълумотларини киритишдан олдин, уни яхшилаб ўрганиб ва интернетда фойдаланувчилар қолдирган фикрларни кўриб чиқиш керак.

ЎзА