French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карнайчилик ўқувчилар ўқишни янги бинода давом эттиради
11:04 / 2021-12-18

Андижон вилояти Хўжаобод тумани Карнайчи маҳалласидаги 10- умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Президентимиз ташаббуси билан кейинги йилларда мамлакатимизда умумтаълим мактаблари учун мослаштирилган бинолар қуриш, мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчи ва ўқувчилар учун зарур шароит яратиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидлданди.

Умумий лойиҳа қиймати 4,5 миллиард сўм бўлган 320 ўринли мазкур таълим масканининг қурилиши “ИНК-строй-2020” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилди. Таълим муассасасида ўқувчиларнинг пухта билим олиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, ўқув, физика, кимё ўқув-лаборатория, компьютер хоналари, спорт зали, ахборт-ресурс маркази тегишли кўргазмали воситалар, зарур жиҳозлар билан таъминланган.

– Мактабимизнинг янгитдан барпо этилган биносида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқитувчиларимизнинг иш шароитларини яхшилаш учун зарур барча шароитлар яратилган, – дейди мактаб директори Гулнозахон Нурматова. – Юртимизда ёш авлод камолоти, халқ таълими ривожига кўрсатилаётган эътибордан, нафақат биз педагоглар, балки болажонлар, уларнинг ота-оналари ҳам беҳад мамнун.

Замонавий кўринишга эга мактабнинг янгитдан қад ростлаган  биносида ўқувчиларнинг пухта билим олиши учун зарур барча имкониятлар яратилган.
Мактаб очилишига бағишланган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА