Кармананинг ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, турмушини фаровон қилаётган одамлари
Навоий вилояти Кармана туманида томорқадан муҳим даромад манбаи сифатида фойдаланиб, рўзғорини тўкин, турмушини фаровон қилаётган оилалар кўп.
Навоий вилояти Кармана туманида томорқадан муҳим даромад манбаи сифатида фойдаланиб, рўзғорини тўкин, турмушини фаровон қилаётган оилалар кўп.Уйрот маҳалласида яшовчи Ҳалимовлар оиласи бир неча йилдан буён гулчилик билан шуғулланади. Шунингдек, хонадон томорқасида иссиқхона барпо этилган бўлиб, парваришдаги 30 туп лимон жорий йил ҳосилга кирди. Яқинда оила бошлиғи Ҳайит Ҳалимов яхши ният билан 600 бош бройлер жўжасини харид қилиб, паррандачилик хўжалигини ҳам ташкил қилди.