Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карманадаги қурилишларнинг сифати нега талабга жавоб бермаяпти?
12:08 / 2022-01-08

Сўнгги йилларда юртимизда бунёдкорлик ишлари жадал тус олди, бироқ масаланинг яна бир жиҳати борки, эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Хўш, қурилишларнинг сифати бугунги кун талабига жавоб берадими?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ўртасида имзоланган меморандум асосида, жойларда қурилиб, фойдаланишга топширилган ва қурилиши давом этаётган бино-иншоотларда кузатув-ўрганишлар олиб борилмоқда. Афсуски, ўрганишлар натижасини ижобий деб бўлмайди. Мисол учун, Навоий вилояти Кармана туманидаги қатор қурилиш объектларининг кўпчилиги талаб даражасида эмас.

Тумандаги Кармана саноат касб-ҳунар мактабини қайта таъмирлаш ишлари «Эверест Сарлочин» МЧЖ томонидан олиб борилиб, мактабнинг ошхонаси ва спорт зали қайта таъмирланади. Буни қарангки, таъмирлаш ишлари якунланиши билан бинонинг пойдеворига ёпиштирилган плиткалар синиб тушган.

Қурилиш ишлари тугагач, ҳудуддан олиб чиқиб кетилиши керак бўлган чиқиндилар эса бугунги кунгача сақланиб қолган. Синф хоналарининг линолиум билан қопланган пол қисми айни кунда таъмирталаб аҳволда.
Девордаги бўёқлар сифатсиз маҳсулот ишлатилгани туфайли пўрсиб, кўча бошламоқда.

Мазкур қурилиш раҳбари А.Бўриев таъмирлаш ишларида ишлатилган қурилиш маҳсулотларининг махсус сертификатларини, ҳаттоки, таъмирлаш ишларининг лойиҳа ҳужжатини ҳам тақдим эта олмади.

Шунингдек, тумандаги яна бир 5 қаватли турар жойлар қурилишида фойдаланилаётган айрим маҳсулотларнинг сертификат муддатлари ўтганлиги ойдинлашди.

Масалан, “KAFOLATLI TOM TAʼMIR SERVIS” МЧЖ ва “MAXMUDJON YOSHLAR KELAJAGI” МЧЖ фойдаланган ғишт ва бошқа муҳим қурилиш маҳсулотларининг сертификат муддати ўтган.

Шунингдек, қурилишда меҳнат қилаётган ишчи ходимлар махсус бош кийими йўқ. Тош кесиш мосламаси атрофи ҳам чиқинди ва кесилган тошлар билан тўла. Қурилиш атрофидаги чиқинди сувларни махсус олиб чиқиб кетиши мўлжалланган қувурлар «оғзи» ёпилмаган. Ичимлик суви кранининг дастаги ҳам ишламайди. Ичимлик сувининг айрим ҳудудларга етиб бормаганлигини ҳисобга олсак, унинг исроф этилаётганига қараб ичинг ачийди.

Туманнинг «Талқоқ» маҳалласида ҳам янги қурилаётган уй-жойларда кузатув-ўрганишлар олиб борилди. Кўп қаватли уй-жойларни паспортида ҳудудда 4 та қурилиш ташкилоти кўп қаватли уй-жойлар қурилиши билан шуғулланиши қайд этилган.

Уйларни қуриб фойдаланишга топшириш муддати эса 2021 йилнинг 1 сентябрь санасилиги кўрсатиб ўтилган, аммо кузатув ўрганишлар жараёнида фақат 1 та «Минор миллинум» МЧЖ фаолият олиб бораётганлиги маълум бўлди.

Ушбу МЧЖ  томонидан қурилшга 60 нафар ишчи ходим жалб қилинган бўлиб, ишчилар махсус кийим ва бош кийими билан таъминланмаган. Ўрганишлар жараёнида кўп қаватли уй-жойларнинг зина қисмидан юқорига кўтарилиш-тушиш йўлагида электр симларни қўлбола усулда улаб, ундан фойдаланиб келинаётганлиги маълум бўлди.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА