Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карманада рақамли технологиялар ўқув маркази иш бошлади
10:25 / 2020-10-29

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусларнинг учинчи йўналиши аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Навоий филиали ва Кармана туман ҳокимлиги ҳамкорлигида туман телекоммуникация боғламасида барча қулайликларга эга бўлган замонавий “Рақамли технологиялар ўқув маркази” фойдаланишга топширилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусларнинг учинчи йўналиши аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Марказ фаолият кўрсатиши учун қарийб 600 миллион сўм маблағ сарфланиб, зарур технологик воситалар билан жиҳозланди. Жумладан, компьютерлаштирилган ўқув хонасида ёшларга ахборот технологиялари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик асосларини ўргатиш, ахборот технологиялари соҳасида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий ҳамда самарали механизмларини яратиш, компьютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспорт асосларини ўргатиш учун барча зарур шароитлар яратилган.

Шунингдек, ушбу марказ Wi-Fi ҳудуди билан таъминланган бўлиб, ёшлар учун компьютердан самарали фойдаланиш, дастурлаш асослари, компьютер графикаси ва дизайн, робототехника, веб дизайн асослари, дастурлаш тиллари, веб ва мобиль иловаларни яратиш каби ихтисослашган ўқув курслари, киберспортни ривожлантириш тўгараклари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбар ва ходимлари ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича ўз билим, малакаларини ошириб боришлари мумкин.

Ташкил этилган ушбу марказда йилига 1000 нафардан ортиқ ёшларимизга ахборот коммуникация технологиялари йўналишларида замонавий билимлар бериш имконияти мавжуд.

photo_2020-10-29_10-25-53.jpg

photo_2020-10-29_10-25-54.jpg