Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кармана туманида оқава сув тизими яхшиланади
12:22 / 2025-10-25

“Навоий сув таъминоти” АЖ директори Отабек Зарипов “САФЕГЕ Анкара-Тумас” (Франция-Туркия) компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

“Ўзсувтаъминот” АЖ ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасидаги ўзаро келишув асосида Кармана тумани ҳудудида оқава сув тизимларини қуриш мақсадида қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича халқаро тендер савдолари ўтказилиб, Туркия давлатининг “САФЕГЕ Анкара-Тумас” (Франсия-Туркия) компанияси ғолиб деб топилган эди.  

Учрашувда меҳмонлар лойиҳа доирасида оқава сув тозалаш иншооти учун ажратилган ер майдонлари билан яқиндан танишди ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун мавжуд шарт-шароитлар ва қурилиш жараёнлари давомида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш бўйича фикр алмашди.  

Шунингдек, учрашув давомида лойиҳа бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва оқава сув тозалаш иншооти қурилишини жадаллаштириш бўйича ишлар муҳокама қилиниб, ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.

Ушбу лойиҳа Кармана туманида оқава сув тизимини тубдан яхшилаш, аҳолининг турмуш даражаси ва экологик ҳолатини янада оширишга хизмат қилади.

А.Бўриев, ЎзА мухбири