Гўзал ва бетакрор Фарғонада ёз мавсумида ҳордиқ чиқариш учун энг муносиб манзиллардан бири Қува туманидаги “Каркидон” сув омборидир.
Айни кунларда Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан “Каркидон” сув омбори ҳудудида замонавий туризм марказини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда мажмуада йўл инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш жараёни кетяпти. Яшил ҳудудларни кўпайтириш, экилган дарахтлар парваришига эътибор қаратиляпти.
[gallery-24540]
Туризм маркази бош режасига кўра, меҳмонхоналар, дам олиш ҳудудлари, махсус автотураргоҳлар, ўйингоҳлар, амфитеатр, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари, шунингдек, 53 та коттеж, гуллар боғи ва бошқа объектлар барпо этилади.
Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан “Каркидон” сув омборида ташкил этилган пресс-турда ОАВ вакиллари ва блогерлар ушбу бунёдкорлик ишларининг гувоҳи бўлдилар. Тадбир доирасида сувда чўкиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мавзусида мулоқот ҳам ўтказилди.
Тадбир иштирокчилари сув омборидаги мавжуд инфратузилма, хавфсизлик чоралари билан танишиб, тегишли мутасаддилардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/_AE4URlQqtI" title="“Karkidon” suv ombori ekoturizm maskaniga aylanadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат ва видео), ЎзА