Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каратэчиларимиз халқаро мусобақада зафар қучмоқда
22:09 / 2023-02-25

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра турнирида мамлакатимиз каратэчилари WKF йўналиши бўйича “Ёшлар лигаси” мусобақасида муваффақиятли иштирок этмоқда.

67 та давлатнинг 1200 нафарга яқин каратэчилари қатнашаётган баҳсларда 48 килограмм вазнда ҳамюртимиз Гулшан Алимардонова олтин медалга мушарраф бўлди.

Шунингдек, ортда қолган турнир баҳсларида ҳамюртларимиздан 76 килограммда Исломбек Исматуллаев кумуш медални қўлга киритди.

Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари, нуфузли мусобақаларнинг ғолиблари иштирокидаги баҳслар давом этмоқда, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

Т.Рўзиев,ЎзА